#халқаро_тренинг
Айни дамда Рақобат қўмитаси томонидан German Sparkassenstiftung ташкилоти кўмагида, Савдо-саноат палатаси ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорликда ташкил этилган “Бизнес ривожининг асосий омили – мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусидаги халқаро тренинг ўз ишини бошлади.
Мазкур тренингда маҳаллий ва хорижий экспертлар билан бир қаторда савдо, тиббиёт ва фармацевтика, умумий овқатланиш, уй-жой қурилиши ҳамда рақамли хизматлар каби турли соҳаларда фаолият юритаётган 100 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирни Қўмита раиси ўринбосари У. Давлатов кириш сўзи билан очиб бериб, ўз нутқида Қўмита тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни “Биз сизни эшитамиз” платформаси, жойлардаги учрашувлар ва очиқ мулоқотлар орқали изчил давом эттириб келаётганини таъкидлади. Шунингдек, бугунги тренингнинг асосий йўналиши тадбиркорлик фаолиятида мижозга йўналтирилган ёндашув, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва ҳалол рақобат тамойилларини мустаҳкамлашдан иборат эканини қайд этди.
Тренингнинг асосий мақсади — тадбиркорларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий билимини ошириш, истеъмолчилар билан қонуний, очиқ ва самарали муносабатларни шакллантириш ҳамда мижозлар ишончи ва содиқлигини компаниянинг узоқ муддатли ва барқарор ривожланишининг муҳим омили сифатида мустаҳкамлаш.








