Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Қўқонда 109 мингга учта пицца заказ қилдим, лекин йўқ дейишди. 119 мингга иккита бор дейишди, нима қиласиз ёлғон нарсани реклама қилиб…” мавзуида фуқаролар томонидан эътирозлар қолдирилган.
Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси мазкур мурожаатлар юзасидан олиб борилган ўрганишларда “Sariqbola Pizza”нинг Қўқон филиали томонидан жойлаштирилган рекламада 109 минг сўмга 3 та пицца таклиф этилиши қайд этилмагани, бундай акция умуман мавжуд эмаслиги, аксинча 119 минг сўмга 2 та пиццадан иборат сет таклиф қилинаётгани маълум бўлди.
Ўрганиш натижаларига кўра, “Sariqbola Pizza”нинг расмий Instagram саҳифасида жойлаштирилган реклама эълонида 109 минг сўмлик 3 та пиццадан иборат сетнинг фақат мобил илова орқали расмийлаштирилган буюртмалар учун амал қилиши ҳақида тегишли маълумот тўлиқ кўрсатилгани аниқланди.



