Рақобат қўмитаси томонидан фуқаро Ф.Mаматджановнинг “Rubicon Wireless Communication” МЧЖнинг 50 фоиз улушини олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик бериш юзасидан аризаси кўриб чиқилди.
Таъкидлаш лозимки, “Rubicon Wireless Communication” МЧЖ “Perfectum” савдо белгиси остида мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмита Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимнинг товар бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида хулоса қилинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.








