Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё ва Наманган вилоятларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини тизимли ўрганиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан республиканинг барча ҳудудлари кесимида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
📍ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Учрашувда давлат харидлари ва биржа савдоларида рақобатни чеклаш ҳолатлари, ташқи реклама фаолиятини тартибга солиш ҳамда ноҳалол рақобатга қарши курашиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. ўтказилаётган танловлар жараёнида қонунчилик талабларига риоя қилиниши, очиқлик ва шаффофлик таъминланиши ҳақидаги мурожаатилар қабул қилинди, ижрога йўналтирилди.
📍ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқот қилиниб, Учрашув давомида «DAL TEKNIK ZOMIN ZOMIN AND LIME» МЧЖ , “JIZZAX ZAMIN ASALI” МЧЖ ва “GULI NUR GRAND” МЧЖ ларнинг тадбиркорлик фаолиятларини юритишда дуч келаётган тўсиқ ва муаммолари бўйича мурожаатлари ва таклифлар қабул қилинди. Мурожаатлар ечими бўйича фикр алмашилиб, қонуний ижросини таъминлаш учун масъуллар бириктирилди.
📍БУХОРО ВИЛОЯТИ
Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган очиқ мулоқот давомида Биржа савдолари орқали сотилаётган давлат захирасидаги буғдойни сифатини назорат қилишда амалий ёрдам бериш, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси орқали чакана савдода сотиш учун биржа савдолари орқали суюлтирилган газ харид қилишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги муаммолар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Масъул мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди.
📍ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳудудий бошқарма раҳбарияти томонидан очиқ мулоқот давомида Бюджет ташкилотларига иссиқ овқат етказиб бериш хизматларини аутсорсинг асосида амалга оширувчи, тадбиркорларга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган устама маблағларни ҳисоблаш ва тўлаб берилишини таъминлаш ҳақидаги мурожаатлар, Нишон тумани инвестиция лойиҳалари доирасида буғдойни қайта ишлашга ихтисослашган, қиймати 1 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳани амалга ошириш жараёнида мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва ташкилий-амалий кўмак кўрсатиш ҳақидаги мурожаатлари қабул қилинди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳоли ва тадбиркорларни қийнаб келаётган масалаларни жойида ўрганиш ҳамда ижобий ҳал этишдан иборат бўлди.
📍СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
Тадбиркорлик субъекти электр таъминотидан нореал қарздорлик, реклама конструкциясини ўрнатиш, реклама конструкцияси учун инвойс шакллантириш юзасидан билдирилган қатор мурожаат ва таклифлари қабул қилиниб, ўрганиш ҳамда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
📍НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари ёқилғи маҳсулотларини сотиб олишда аксиз солиғи кластер корхонаси томонидан тўланган бўлса-да, фермер хўжаликларига ёқилғи маҳсулотлари етказиб берилганда ҳам аксиз солиғи қайта ҳисобланаётганлиги, автотранспорт воситаларига паспорт расмийлаштириш тартиби юзасидан мурожаат ва таклифлари қабул қилиниб, ўрганиш ҳамда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
👥 Бундай очиқ мулоқотлар давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, жойларда мавжуд бўлган муаммо ва тўсиқларни ўз вақтида аниқлаш, уларни тизимли ва самарали ҳал этиш имконини яратиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай шарт-шароитларни шакллантириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.








