«Бурч, жасорат, матонат»
9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасини раҳбарияти ва жамоаси «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида жойлашган «Матонат мадҳияси» монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этиб, уруш ва меҳнат фахрийларини ёдга олдилар.
Бу кун Ватанимиз равнақи, тинчлиги ва озодлиги йўлида ўз бурчига содиқ қолиб, жасорат кўрсатган матонатли аждодларимиз хотирасини эҳтиром билан ёд этиш, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун уларнинг олдидаги бурч ва масъулиятимизни чуқур англаш кунидир.
Бугун биз тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқдамиз. Бу, аввало, ўтган аждодларимизнинг жасорати ва фидойилиги самарасидир.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси








