Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан банк, савдо, виза ва суғурта хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Ҳудудлар кесимида мисоллар
🔘Андижон вилояти
Фуқаро А.К. “SAMOI NUR AKFA GROUP” МЧЖ билан 42 500 000 сўмлик шартнома тузган. Шартномага кўра маҳсулот белгиланган муддатда ўрнатилиши керак эди, аммо ўрнатилган маҳсулот носоз бўлиб, хизмат сифати талабга жавоб бермаган. Хизмат кўрсатувчи ташкилотга қилинган мурожаатлар натижа бермаганлиги сабабли фуқаро ҳудудий бошқармага норози бўлиб мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчининг розилиги асосида маҳсулотлар (эшик ва ром) хизмат кўрсатуви ташкилот томонидан қайта ўрнатилиб берилиши таъминланди.
🔘Бухоро вилояти
Фуқаро М.М “SITORA-AVTO SAVDO” MЧЖ билан автотранспорт сотиб олиш учун шартнома асосида олдиндан 82 600 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, айрим сабабларга кўра шартнома бекор қилинганлиги бироқ корхона томонидан тўловлар қайтариб берилмаётганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага норози бўлиб мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, хизмат кўрсатуви ташкилот томонидан олдиндан тўланган тўловлар истеъмолчига қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Жиззах вилояти
Фуқаро И.Х. “TBC bank” АТБ томонидан унинг виртуал банк картасидан асоссиз равишда икки марта 10 000 сўмдан, жами 20 000 сўм ечиб олинганлигини, шунингдек мазкур тўлов учун фуқаро билан қўшимча шартнома ёки онлайн оферта расмийлаштирилмаганлигини билдириб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, фуқаронинг виртуал банк картасидан асоссиз тарзда ечиб олинган пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Наманган вилояти
Фуқаро К.А. “RSGROUP” МЧЖ билан виза олиб бериш бўйича шартнома тузиб, 5 350 000 сўм тўлаган, бироқ виза берилмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиш ва маблағни қайтариш масаласида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, истеъмолчи билан тузилган шартномани бекор қилиб, амалга оширган тўлов маблағини қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Навоий вилояти
Фуқаро А.У. “Туронбанк” АТБ Навоий филиали орқали ипотека кредити расмийлаштириб, “IMPEX INSURENS” АЖ билан суғурта шартномаси тузган. Кредитни муддатидан олдин тўлаб бўлгани сабабли, суғурта тўловининг фойдаланилмаган 4 млн сўмдан ортиқ қисмини қайтариш масаласида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, суғурта ташкилоти томонидан фуқарога маблағлар тўлиқ шаклда қайтариб берилиши таъминланди.








