Рақобат қўмитасига Республика бўйлаб таълим, савдо, почта, таълим ва коммунал хизматлари бўйича фуқаролардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда.
Жумладан,
Андижон вилояти
Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Х. “UZUM nasiya” орқали 600 минг сўмга китоб буюртма қилганилиги бироқ етиб келмаганлиги сабабли тўлаган пулини қайтариб олиш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма ўрганишлари натижасида, истеъмолчига маблағ қайтарилиши таъминланди.
Бухоро вилояти
Фуқаро Б.Н. хонадонидаги газ ҳисоблагичининг батареяси ва симкартаси ишламаётгани ҳамда улар ҳудудгазтаъминот томонидан алмаштириб берилмаётгани бўйича ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма ўрганишлари натижасида фуқарога ҳисоблагичнинг батареяси ва симкартаси янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.
Жиззах вилояти
Фуқаро О.Ғ. “OLCHA,UZ” электрон савдо дўконидан муддатли тўлов асосида харид амалга оширганлиги, барча тўловларни тўлаб бўлган бўлса-да, фуқаронинг банк пластик картасидан 415 минг сўм пул маблағлари ечиб олинганлигидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма ўрганишлари натижасида асоссиз тарзда ечиб олинган маблағи қайтарилиши таъминланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи М.И 4,3 млн сўм онлайн тўлов амалга ошириб, ем майдалагич (дробилка) ускунасини буюртма қилганлигини, лекин маҳсулот носоз бўлиб чиққанлиги сабабли олдиндан тўлаган пулини қайтариб олиш юзасидан қўмитага мурожаат қилган. Қўмита ўрганишлари натижасида, фуқарога 4,3 млн сўм маблағ қайтарилиши таъминланди.
Навоий вилояти
Фуқаро Н.С. EMU Express курьерлик хизмати орқали Тошкент шаҳрига компьютер қурилмасини жўнатганлиги, бироқ манзилга етказилган маҳсулотга ташқи таъсир оқибатида зарар етганлиги натижасида кўрилган зарарни қоплаш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма ўрганишлари натижасида, истеъмолчига кўрилган зарар сифатида 600 минг сўм миқдорида маблағ тўлаб берилиши таъминланди.
Тошкент вилояти
Фуқаро “Миллат умиди” таълим муассасаси билан тузилган шартномада аввал мавжуд бўлган тўловни саккизга бўлиб тўлаш банди олиб ташланганидан норози бўлиб, ўз ҳуқуқлари тикланиши талабида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма ўрганишлари натижасида таълим муассасаси томонидан шартнома бандларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши таъминланди.








