НАВОИЙДА МАХСУС КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШЛАР ЗАЛИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йил 16 апрель куни Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси биносида Махсус комиссия йиғилишлар зали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу ташаббус Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung” ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Тадбирда Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев, Германиянинг “German Sparkassenstiftung” ташкилоти вакили Лия Граубергер, Қўмита ва ҳудудий бошқарма масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида махсус комиссиялар ташкил этилган.








