#ОАВ_ўзаро_ҳамкорлик
15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини кенг ёритиш, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳисса қўшаётган оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
👥 Тадбирда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган таҳлилий ва долзарб мавзулардаги мақолалари, лавҳалари ва репортажлари орқали кенг жамоатчиликни холис ва тезкор ахборот билан таъминлаб келаётган ўнлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда интернет саҳифалари блогерлари ва жамоатчилик фаоллари эътироф этилди.
Жумладан,
🔘“O‘zbekiston 24” телерадиоканали катта муҳаррири
Мирсоатова Лобар Нурмахамматовна,
🔘Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) мухбири
Рахмонова Нигора Алишеровна,
🔘“Gazeta. uz” муҳаррири, иқтисодий таҳлилчи
Латипов Шуҳрат Бахтиёрович,
🔘“БИРЖА” газетаси мухбири
Тожиева Замира Латиповна,
🔘“Jurnalist24. uz” интернет нашри директори
Мадатов Элдорбек Абдухошимович,
🔘Рақобат қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати ходими
Мансурова Умида Сабировна ва бошқалар.
Рақобат қўмитаси ўз фаолиятини очиқлик, шаффофлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга ошириб, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни устувор вазифалардан бири деб билади.
Шу мақсадда, жамоатчиликни холис, ишончли ва тезкор ахборот билан таъминлаш, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ишончли, очиқ ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда уни келгусида ҳам изчил давом эттириш қўмитанинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.








