15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
📍 ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
Ўрта Осиё тиббиёт университети талабалар учун ўтказилган семинарда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бўйича муҳим маълумотлар берилди. Тадбирда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Ташқи техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
📍 ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
Жиззах шаҳридаги Жиззах илғор касбий маҳорат техникумида бўлган ўқув-семинарда сифатсиз маҳсулотларни аниқлаш, истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни аниқлаш ва бу борада тегишли идораларга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.
📍 НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
Наманган давлат техника университети, Наманган шаҳар Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги 1 ва 2-техникумларида ўқитувчи ва талабалар иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги, қонунчилик талабларини амалиётда қўллаш, истеъмолчилар муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш, халқаро тажриба, ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлик масалалари” мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилди.
📍 ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Қарши шаҳридаги INNOVA EDUCATION ўқув марказида «Ҳуқуқий билим – истеъмолчи ҳимояси кафолати» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Тадбир давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича тушунча берилди.
📍 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Чирчиқ шаҳар педагогика университетида ўқитувчи ва талабалар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
🔘Семинар давомида ўқувчи ёшларга истеъмолчининг ҳуқуқи ва мажбуриятлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
🔘Бундан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг истеъмолчи сифатида билим кўни
👥 Барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлаймиз!








