Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан таълим, савдо ва чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Ҳудудлар кесимида мисоллар
🔘Андижон вилояти
Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро С.М. “WEGROV INVEST” МЧЖ ўқув маркази билан тузилган ўқув курси бўйича шартномани бекор қилиш ҳамда шартномага асосан тўланган 4 млн сўм пул маблағини қайтариш масаласида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида, шартнома бекор қилиниб истеъмолчига маблағ тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Бухоро вилояти
Фуқаро Ш.О. “MAXSUSAVTOXO‘JALIK” МЧЖ томонидан кўрсатилмаган хизмати учун асоссиз равишда 500 минг сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан истеъмолчига асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб (чегирилиши) қилиниши таъминланди.
🔘Фарғона вилояти
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро «Uzum Market» иловаси орқали планшет қурилмасини муддатли тўлов асосида харид қилган. Бироқ харид қилинган планшет 3 ой ўтмасдан техник носозлик сабабли ишдан чиққан ушбу ҳолат норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан 844 000 сўм пул маблағи фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Наманган вилояти
Фуқаро Қ.Н чиқинди ташиш хизмати “Тоза ҳудуд” ДМ томонидан кўрсатилмаган хизмати учун қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб, амалга оширган тўловларини қайтариб олиниши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан 1,1 млн сўмдан ортиқ пул маблағи фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Самарқанд вилояти
Фуқаро М.Т Самарқанд шаҳрида жойлашган “Texnomart” савдо дўконидан сотиб олган дазмоли ишламаганлиги сабабли, дазмол пулини қайтариб юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан 1 млн сўмга яқин пул маблағи фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Сирдарё вилояти
Боёвут туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.З. ижтимоий тармоқ орқали “Hadya nur” бренди остида дори воситасини харид қилганини, бироқ мазкур маҳсулот истеъмолчи соғлигига салбий таъсир кўрсатганини маълум қилиб, маҳсулот учун тўланган маблағни қайтариш масаласида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида, хизмат фуқаронинг маҳсулот учун тўланган 1 млн сўм миқдоридаги маблағлари қайтариб берилиши таъминланиб, истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.








