Рақобат қўмитаси томонидан экиш мавсуми бошланиши арафасида ёқилғи маҳсулотлари нархлари мониторинг қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси экиш мавсуми бошланиши арафасида нефть маҳсулотлари (дизель ёқилғиси ва бензин) бозоридаги ҳолатни доимий равишда мониторинг қилиб бормоқда.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжаликларининг эҳтиёжларини қондириш имконини берувчи етарли ҳажмдаги бензин ва дизель ёқилғиси биржа савдолари орқали реализация қилинмоқда.
Рақобат қўмитаси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда манфаатдор идораларга экин экишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжаликларининг эҳтиёжларини ўз вақтида таъминлаш юзасидан тезкор чоралар кўришни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва фермер хўжаликларига нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш билан боғлиқ масалалар (муаммо) юзага келганида Қўмитанинг ҳудудий органларига мурожаат қилиш тавсия этилади.
Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари биржа савдолари давомида шаклланадиган нефть маҳсулотлари нархларини доимий равишда мониторинг қилади.








