Биржа савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузгани учун “Namangan to‘qimachi cluster” МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 4484-сонли қарорига мувофиқ, Рақобат қўмитаси юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига белгиланган тартибда қўйиб борилиши устидан доимий назоратни олиб боради.
Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторингларда “Namangan to‘qimachi cluster” МЧЖ томонидан пахта тўқимачилик кластер корхонасига юкланган мажбуриятлар бажарилмагани, яъни юқори ликвидли пахта линти маҳсулоти белгиланган графикда назарда тутилган муддат ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйилмагани аниқланди.
Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, Махсус комиссия томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши юзасидан мазкур кластер корхонага нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.








