«Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида кенг миқёсда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш тадбирлари ўтказилмоқда
Рақобат қўмитаси ва унинг тизим ташкилоти ҳамда ҳудудий органлари томонидан «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» давлат дастури қўллаб-қувватланмоқда ва кўкаламзор ҳудудларни кўпайтириш борасида шаҳар ва туманларда кўплаб ишлар олиб борилмоқда.
🌳 Жумладан,
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича эълон қилинган “долзарб бир ойлик”да Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан қўмитага ажратилган йўл бўйида 500 тупга яқин манзарали ва бута кўчатлари экилди.
Фарғона вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Қува туманидаги “Каркидон” сув омбори ҳудудида кузги мавсумда 200 туп арча ва 150 туп япон сафораси жами 350 туп манзарали дарахтлар экилди.
Жиззах вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Шароф Рашидов тумани, “Нурафшон” МФЙ ҳудудига 550 дона манзарали дарахтлардан бири – терак кўчатлари экилди.
Наманган вилояти
Ҳудудий бошқарма ходимлари Давлатобод туманида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон боғида” 30 тупдан ортиқ манзарали павлония дарахтларини экишди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Қўмита томонидан “долзарб бир ойлик” доирасида Нукус шаҳрининг А.Темур кўчаси ҳудудида 30 тупга яқин мевали дарахтлар экилди.
Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Оҳангарон тумани ҳудудида 500 туп терак, 600 туп қайрағоч кўчатлари экилди.
Хоразм вилояти
Ҳудудий бошқарма “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Урганч шаҳрида кузги мавсумда 150 тупга яқин манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилди.
Бугунги кунда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари давом эттирилмоқда.








