Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Хитой Халқ Республикасининг Бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва баҳолаш маркази директори Лю Синхай ва «Марказий Осиё Финтех Ассоциацияси» ННТ раиси Отабек Насиров билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумларни имзоладилар.
Ушбу ҳужжат томонлар ўртасида узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат сиёсатини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга қаратилган.
Ушбу ҳамкорлик Марказ ва Ассоциация ўртасидаги ишонч, очиқлик ва инновацион тараққиёт сари қўйилган муҳим қадам бўлди.