Рақобат қўмитасига савдо хизматлари соҳасида истеъмолчилардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда
🔘Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқарма Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро сотиб олган уяли телефони кредитини кечроқ ёпгани, аммо қарзи йўқлигига қарамай «Uzum nasiya” ойлик маошидан пулини ушлаб қолгани, ушбу маблағларини қайтариб берилишида амалий ёрдам сўраб қолдирган мурожаатини ўрганиб чиқди.
Ўрганишлар натижасида фуқаро кредитини тўлиқ ёпгани ҳақидаги маълумотни Бекобод МИБга тақдим этгани маълум бўлди. Натижада “Shaffof moliya” МЧЖ томонидан мурожаатчига 2 млн 529 минг сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Тошкент шаҳар
Ҳудудий бошқармага Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.И. қилган мурожаати асосида ўрганшлар олиб борилди.
Мурожаатда “Drill House” XK дўконидан маиший техника (дазмол) харид қилгани, ушбу техника бир марта ишлатилганидан сўнг носоз ҳолатга келиб қолганига эътироз билдирилган.
Ўрганишлар натижасида “Drill House” XK томонидан мазкур нуқсонли техникани сифатлисига алмаштириб берилиши таъминланди.
🔘Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқарма Олтинсой туманида истиқомат қилувчи фуқаро О.А.нинг мурожаатида Денов туманидаги савдо дўконидан харид қилган “Indezit” русумли совиткичини нуқсонини бартараф этилмаётгани юзасидан мурожаатини ўрганиб чиқди.
Ўрганиш натижасида, фуқаро О.А.га сотувчи ва сервис маркази томонидан совиткичи кафолат муддатида таъмирлаб берилиши таъминланди.
🔘Навоий вилояти
Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Н. савдо марказидан Apple iPhone 16 Pro Max телефонини харид қилади. Сотувчи телефонни IMEI-коди рўйхатдан ўтгани ва ҳеч қандай муаммоси йўқлигини айтиб бир ойлик кафолат билан сотади. Бироқ, Т.Н. телефондан фойдалана бошлагандан бир ойдан сўнг тегишли рўйхатдан ўтмагани маълум бўлади ва телефони ишламай қолади.
Ўрганишлар натижасида савдо дўкони томонидан телефон IMEI-коди рўйхатидан ўтказилиб, телефон соз ҳолатда фуқарога топширилиши таъминланди.
🔘Наманган вилояти
Ҳудудий бошқарма Наманган туманида яшовчи фуқаро томонидан “Uzum Nasiya” онлайн савдо иловаси орқали муддатли тўлов, асосида 800 минг сўмга бассейн маҳсулоти олиш учун “Grand book” савдо маркази билан шартнома тузиб электрон буюртма бергани, бироқ маҳсулот шу кунга қадар етказиб берилмаган, аммо “Uzum Nasiya” онлайн савдо томонидан унинг пластик картасидан маблағ ечиб олинганидан норози бўлиб, амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини ўрганиб чиқди.
Натижада “Grand book” савдо маркази ходимлари томонидан фуқаро пластик картасидан ечиб олинган 800 минг сўм маблағ қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Бухоро вилояти
Ҳудудий бошқарма фуқаро С.Х.нинг мурожаатини ўрганиш жараёнида Бухоро шаҳридаги “KIA” автосалонидан бошланғич нархи 169 950 000 сўм тўлов амалга оширилган ҳолда “Kia carens Luxe G621” русумли автомашина харид қилгани, “Goodwell servise” МЧЖ ходимлари автомобилни 8 кун ичида етказиб беришини айтганлиги, бироқ етказиб берилмагани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида мурожаатчига “Goodwell servise” МЧЖ томонидан кечиккан “Kia carens Luxe G621” автомашинаси етказиб берилиши таъминланди.
🔘Андижон вилояти
Ҳудудий бошқармага Асака туманида яшовчи фуқаро С.Д. томонидан йўлланган “Texnomart” маиший техника дўкони (Texnoboon МЧЖ) фаолияти юзасидан мурожаатда дўкондан 12 ойлик тўлов шартида Samsung Galaxy A25 телефонини сотиб олиш жараёнида 334 000 сўм ортиқча маблағ дўкон ходимининг шахсий пластик картасига туширилгани, аммо ушбу маблағ кредит тўловини сўндириш учун ишлатилмагани ва ушбу маблағни қайтарилмаётганлиги билдирилган.
Ўрганишлар натижасида ортиқча ўтказилган пул маблағи фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
🔘Хоразм вилояти
Ҳудудий бошқарма фуқаролар Н.Д. ва И.Д. томонидан берилган мурожаатда “Uzum nasiya” шартномаларга асосан Бадавлат аёл лойиҳасига аъзо бўлишгани, аммо фуқароларга шартнома шартлари бўйича ҳеч қандай хизмат кўрсатилмаганлигидан норозилигини билдирилган
Ўрганишлар натижасида шартнома бекор қилиниб, 288 000 сўм пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.