Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи вакиллари Навоий вилоятига ташриф буюриб, рақобат муҳити, истеъмолчилар ҳуқуқлари, асосий товарлар нархлари ва реклама қонунчилиги бўйича ҳолатларни ўрганди.
Жумладан, вилоят ҳокимлиги масъуллари билан учрашув ташкил этилиб, вилоятда соҳани ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан келишиб олинди.
Хатирчи туманидаги Зарафшон, Галабек, Мустақиллик, Чечак ота ва Боғишамол маҳаллаларида учрашувлар ўтказилиб, маҳалла еттилиги аъзолари билан мулоқотлар олиб борилиб, аҳолининг таклиф ва муаммолари тингланди.
Шу билан бирга, рақобат ва реклама қонунчилиги ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳалари бўйича тушунтиришлар берилиб, жойларда истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ўрганишларни ташкил этиш вазифаси белгиланди.