Жорий йилнинг 30 май куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу йиғилишда қуйидагиларни кўриб чиқилади.
-
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ижтимоий буюртма юзасидан таклифи (хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар, нормалар ва талабларга риоя этилишини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш) мавзусида муҳокама қилиш.
-
Тошкент шаҳар истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш марказининг ижтимоий буюртма юзасидан (хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар, нормалар ва талабларга риоя етилишини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш) ҳамда ушбу соҳадаги мавжуд хато ва камчиликлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларни бартараф етиш масалаларини муҳокама қилиш,
-
Жамоатчилик кенгаши томонидан 2025 йил I чоракликдаги бажарилган ишлар ҳисоботини тинглаш.
-
Бошқа масалалар.