Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида Қўмитанинг навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтади.
Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи Ф.Саматов, тегишли ҳамкор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштироки кутилмоқда ҳамда ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилади ва долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Шу муносабат билан, барча ОАВ вакиллари ушбу тадбирга таклиф этилади!