Жорий йил 6 ноябрь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳамда Ўзэнергоинспекция билан биргаликда суюлтирилган газ савдолари бўйича биржа иштирокчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказилди.
Унда суюлтирилган газ маҳсулотининг биржа савдоларига қўйилиши ҳамда реализацияси шунингдек, харидорларга етказиб бериш ҳолатлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида билдирилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифлар белгиланган тартибда инстанцияга киритилади.