Рақобат қўмитаси томонидан “VETTERIA” МЧЖнинг “MEGA PREMIX” МЧЖни қўшиб олиш юзасидан қилган мурожаати кўриб чиқилди.
“MEGA PREMIX” МЧЖ — ҳайвонлар учун озуқа ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи корхона ҳисобланади.
Қўмита томонидан ўтказилган комплекс таҳлиллар шуни кўрсатдики, мазкур битим қишлоқ хўжалик хомашёси сотиш бозорида рақобатни чеклашга ёки монополияни шакллантиришга олиб келмайди.
Шу муносабат билан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан мазкур битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.