2023 йил декабрь ойида Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг VII йиғилиши тадбирлари доирасида 2023 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан Туркия Рақобат органи ўртасида рақобат сиёсати соҳасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.
Мазкур меморандум доирасида рақобат сиёсати ва монополияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан, Қўмита ҳамда Туркия Рақобат органи ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан Туркия Рақобат органи ўртасида рақобат сиёсати соҳасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандумда белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди.
Жумладан, ушбу чора-тадбирлар режасига мувофиқ, инсофсиз рақобат амалиётлари, тил бириктиришлар ва картель келишувларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, рақамли бозорларда рақобат қонунини қўллаш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, нархлар ва тарифларни назорат қилиш, иқтисодий концентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш, рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлаш ва таъсир чораларини қўллаш тезкорлигини ошириш мақсадида томонлар фаолиятида инновацион ишланмалар ва ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича тажриба алмашиш назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, мазкур чора-тадбирлар режасида ўқув ташрифлари ва ходимлармалакасини оширишга қаратилган учрашувлар, конференциялар ва ўқув амалиётларини ташкиллаштириш белгиланган.