Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида АҚШнинг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) ҳамкорлигида ташкиллаштирилган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг мутахассислари ҳам иштирок этмоқдалар.
Учрашувда соҳа мутахассислари контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш бўйича қўшни республикалар экспертлари билан биргаликда ўзаро тажриба алмашмоқдалар.