«Ягона мақсадимиз биргаликда истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш»
Қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимлари билан очиқ тарзда мулоқот учрашуви ўтказди.
Учрашув доирасидаги муҳокамаларда, бугунги кунда энг асосий долзарб масалалардан бири бўлган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу соҳада Қонун устуворлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда ички истеъмол ва хизмат кўрсатиш бозорларида барчани сифатли ва хавфсиз иш хизмат ва маҳсулотлар билан таъминлаш биринчи навбатдаги вазифалардан эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, Қўмита раиси учрашув доирасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда соҳага оид бошқа норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилиш, бунда айниқса Федерация тизим ташкилотларининг туман даражасигача тушиб ишлаш имконияти ва бу борада катта ресурсларга эга эканлиги ҳамда бу ўзаро бир манфаат йўлида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кенг имкониятлар беришини таъкидлади.
Мулоқот давомида, Қўмита раиси бундан кейин барча соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга ошириладиган ишларда ҳамкорликни қайта кўриб чиқиб, ўзаро тизимли ишлаш усулларига ўтиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шу билан биргаликда, Федерациянинг истеъмолчилар манфаатидан келиб чиқиб, барча субъектларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконияти кенглиги ва бу борада Қўмитага асосий таянч бўла олишини ҳам таъкидлаб, халқимиз ишончини оқлаш энг муҳим вазифа бўлиши кераклигини айтиб ўтди.