Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси байрам муносабати билан Қўмита ва унинг ҳудудий органлари Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш хизматида фаолият юритаётган ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Шунингдек, рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги янги лойиҳалар, таҳлилий ва ҳуқуқий мавзудаги туркум кўрсатув ва эшиттиришлар орқали Рақобат қўмитаси фаолиятини ёритишда ижодий ҳамкорлик қилиб келаётган 30га яқин ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларга эсдалик совғалари топширилди.
Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтди:
Рақобат қўмитаси давлат ва хусусий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, соҳада очиқликни ва халқимизга ҳисобдорликни ривожлантириш мақсадида янги лойиҳалар ва чора-тадбирларни белгилаб олганлиги ҳамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиб беришда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта эътибор берилиши муҳимлигини таъкидлади.