“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани маълум қилинган эди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани маълум қилинган (https://t.me/RaqobatGovUz/11567) эди. Аҳолининг фаол иштироки билан бу Стратегия халқчил стратегияга айланмоқда. Салкам бир ой давомида 3 минг 200 дан зиёд фикр-мулоҳазалар келиб тушди. Жумладан, нотариал хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш улушини амалдаги 5 фоиздан 30 фоизга етказиш тўғрисидаги таклиф Стратегия лойиҳасига киритилди. Жамоатчилик муҳокамаси эртага,…

Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 11 423 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 11 423 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 7 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди Рақобат қўмитасига Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Ғузор ва Қамаши туманларида давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритувчи санитар корхоналар томонидан маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва утилизация қилиш хизматлари бўйича белгиланган тарифлардан норозилик билдирилган мурожаатлар келиб тушди. Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тарифларни шакллантиришда белгиланган…