Рақобат қўмитаси томонидан республиканинг ҳудудлар кесимида алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилардан…

Рақобат қўмитаси томонидан республиканинг ҳудудлар кесимида алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда. Жумладан, ☑️ Қорақалпоғистон Республикаси мисолида Фуқаро Д.Д. “Uztelecom” АКдан алоқа учун белгиланган тарифдан ортиқча ундирилган тўловларни қайтариши юзасидан мурожаат қилган. Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар натижасида фуқаронинг телефон рақамига кўнгилочар хизматлари уланганлиги ва банк томонидан…

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “NIKA FARM” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, ижтимоий тармоқларда “Forsil – оғриқ мутлақо изсиз кетади” мазмунидаги реклама тарқатилгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, ушбу реклама материаллари “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддаси биринчи қисмида белгиланган талабга зидлиги аниқланди. Унга мувофиқ, биологик фаол қўшимчалар рекламасида улар…

Рақобат қўмитасига савдо хизматлари соҳасида истеъмолчилардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда

Рақобат қўмитасига савдо хизматлари соҳасида истеъмолчилардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда 🔘Тошкент вилояти Ҳудудий бошқарма Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро сотиб олган уяли телефони кредитини кечроқ ёпгани, аммо қарзи йўқлигига қарамай «Uzum nasiya” ойлик маошидан пулини ушлаб қолгани, ушбу маблағларини қайтариб берилишида амалий ёрдам сўраб қолдирган мурожаатини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар натижасида фуқаро кредитини тўлиқ ёпгани…

Сурхондарё вилояти “Termiztransportxizmat” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ортиқча олинган маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилди

Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси Транспорт назорати инспекцияси билан ҳамкорликда фуқаронинг мурожаати асосида “Termiztransportxizmat” МЧЖ фаолиятини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар давомида Термиз шаҳри ҳудудида шаҳар йўловчилар транспорти (автобус)ларда ҳар бир йўловчидан йўлкира учун минг сўмдан ортиқча ҳақ олинаётгани маълум бўлди. Жумладан, тегишли тартибда тасдиқланган Термиз шаҳри ҳудудида шаҳар йўловчилар транспорти (автобус)ларда бир йўловчи учун тасдиқланган…

Республика бўйлаб истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Республика бўйлаб истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда Қашқадарё вилояти мисолида Фуқаро Х.Н. «Uzum Nasiya» МЧЖ фаолиятидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилди. Фуқаро 10 000 000 сўмлик кондиционер ва музлатгич буюртма қилган бўлиб, товар ўз вақтида етказилмаганига қарамай, шартнома асосида 3 500 000 сўм маблағ картасидан ечиб олинган. Ўрганиш…

Рақобат қўмитаси томонидан умумий 2.5 млрд сўмга яқин давлат харидларида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаат асосида Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилган танлов савдоси ўрганилганда Буюртмачи томонидан 250 000 000 сўмлик давлат хариди бўйича ўтказилган танлаш савдоларида қонунбузилишга йўл қўйилган. Қўмита томонидан Қонликўл тумани мазкур тиббиёт бирлашмасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, танлаш савдосини бекор қилиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, мансабдор шахсларга…

“Монополияга қарши комплаенс ўқитиш” мавзусида амалий ўқув курси ташкил этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан турли вазирлик ва йирик корхоналар вакиллари учун “Монополияга қарши комплаенс ўқитиш” мавзусида амалий ўқув курси ташкил этилди. Курс давомида монополияга қарши қонунчилик, инсофсиз рақобат турлари, картель келишувлари ва комплаенс тизимининг амалий аҳамияти юзасидан чуқур билимлар берилди. Ушбу ўқув курси нафақат ходимларнинг малакасини оширишга балки,…

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига савдо, иш ва хизматлар соҳасида фуқаролардан тушаётган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига савдо, иш ва хизматлар соҳасида фуқаролардан тушаётган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда. Мурожаатлар ҳудудлар кесимида Тошкент вилояти Ҳудудий бошқармага Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро интернет дўконидан лед чироқларини харид қилгани, лекин маҳсулотда носозлик кузатилгани сабабли уни алмаштириб берилишида ёки тўлаган пул маблағларини қайтариб берилишида амалий ёрдам сўраган. Ўрганишлар натижасида…

“Gorilla” энергетик ичимлиги рекламасини кенг тарғиб қилган “AION BEVERAGES” МЧЖга нисбатан реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилди

“Gorilla” энергетик ичимлиги рекламасини кенг тарғиб қилган “AION BEVERAGES” МЧЖга нисбатан реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилди Рақобат қўмитаси фуқаро мурожаати асосида олиб борган ўрганишлари натижасида “AION BEVERAGES” МЧЖга қарашли автотранспорт воситаларида реклама қонунчилиги бузилган ҳолатлар аниқланди. Хусусан, Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан йўлланган мурожаатда тегишли автотранспорт воситасида “Gorilla” энергетик…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “1FIT” МЧЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан доимий равишда реклама қонунчилига риоя қилиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган мониторингларда “1FIT” МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди. Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “1FIT” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул…