Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида “Монополияга қарши қонунчилик ва унга амал қилиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида “Монополияга қарши қонунчилик ва унга амал қилиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 2-мартдаги 114-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад — монополияга қарши қонунчиликнинг долзарб…

“Картелларга қарши курашишда жавобгарликни юмшатиш дастурларини қўллаш амалиёти (Leniency Programme)” мавзусида ўқув-семинар

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида “Картелларга қарши курашишда жавобгарликни юмшатиш дастурларини қўллаш амалиёти (Leniency Programme)” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинар Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Тадбирда халқаро эксперт Лия Граубергер «Leniency» дастурининг асосий элементлари ҳамда халқаро амалиётдан олинган кейслар асосида II тақдимотини қилди…

Республика бўйлаб савдо хизматлари бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Республика бўйлаб савдо хизматлари бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда. Жумладан, Андижон вилояти мисолида Ҳудудий бошқармага фуқаро А.Қ. дан “Imkon” савдо марказидан телевизор олганлиги, 1 ой ўтар-ўтмас телевизор ишламай қолганлиги ҳамда 1 йил кафолат ва сервис хизмати бўлсада, бепул таъмирлаб ёки алмаштириб берилмаганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаат…

БЛОГЕРЛАРГА ҚОНУНБУЗАРЛИК БЎЙИЧА МАЪМУРИЙ БАЁННОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛИБ, СУДГА ЮБОРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан хорижга виза олиш ва ишга жўнатиш билан шуғулланувчи субъектлар ҳақидаги реклама-ахборотлар бўйича ўтказилган ўрганишларда ижтимоий тармоқлардаги @iwash_tashkent саҳифасини юритувчи блогер О.Жўраев ҳамда @abdurahmonmufid саҳифасини юритувчи блогер А.Абдурахмоновлар томонидан “ADWORLD GROUP” МЧЖ фаолиятига оид хорижга ишга юбориш хизматлари ҳақида реклама-ахборотларини жойлаштириб, фуқароларга консалтинг хизматлари эмас, айнан хорижга ишлаш учун юбориш бўйича хизматлар билан…

Навоий вилоятида рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ўрганилди

Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи вакиллари Навоий вилоятига ташриф буюриб, рақобат муҳити, истеъмолчилар ҳуқуқлари, асосий товарлар нархлари ва реклама қонунчилиги бўйича ҳолатларни ўрганди. Жумладан, вилоят ҳокимлиги масъуллари билан учрашув ташкил этилиб, вилоятда соҳани ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан келишиб олинди. Хатирчи туманидаги Зарафшон, Галабек, Мустақиллик, Чечак ота ва…

Навоий вилоятида реклама соҳасидаги қонунчилик талаблари юзасидан учрашув ўтказилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат муассаcaси ташаббуси билан Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 104 ва 428-сонли қарорлари мазмун-моҳияти ва ушбу қарорларда белгиланган вазифаларнинг вилоятдаги ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Учрашувда реклама соҳасидаги тадбиркорлар, тижорат банклари, қурилиш ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа тегишли мутасадди ташкилот вакиллари…

Рақобат қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан инсофсиз рақобат, давлат харидлари ва нотурар жойларни харид қилиш борасида юзага келган муаммоли мурожаатлар ижобий ечим топмоқда

Рақобат қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан инсофсиз рақобат, давлат харидлари ва нотурар жойларни харид қилиш борасида юзага келган муаммоли мурожаатлар ижобий ечим топмоқда. Мурожаатлар ечими ҳудудлар кесимида: Самарқанд вилояти Ҳудудий бошқармага “Choсoсream” МЧЖ Самарқанд шаҳридаги “Mexmet Sweats” OK томонидан “JAMMIE DODGERS” ва “ZAVARIKI” номи билан “Chococream” MЧЖга тегишли бўлган “СЛАДОК” товар белгиси билан чиқарилаётган маҳсулотга…

Расмий муносабат

 Ижтимоий тармоқлар орқали “Les Ailes” тамаддихона фаолиятидан норозилик билдирилгани юзасидан фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Les Ailes” тармоқларини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиққанида истеъмолчиларга тақдим этилаётган таомномаларда таомларнинг таркиби тўғрисида маълумотлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Олиб борилган ишлар…

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади ва уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади ва уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги илк учрашуви 2021 йил 20 августида ўтказилган эди. Ўша учрашувда давлатимиз раҳбари бундай тадбирни ҳар йили ўтказиш ва 20 августни Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф қилганди. Шундан буён учрашувлар анъанавий равишда ўтказиб…

Рақобат қўмитасига савдо соҳасидаги муаммолар юзасидан фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда

Рақобат қўмитасига савдо соҳасидаги муаммолар юзасидан фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатлар ечими ҳудудлар кесимида: Хоразм вилояти Ҳудудий бошқармага Боғот туманидан Н.А.нинг сотиб олган телефон маҳсулоти нуқсонли бўлганлиги сабабли, мазкур носоз ҳолатдаги маҳсулотни дўконга топширгани, бироқ ҳозирги кунгача маҳсулотга тўлаган пуллари қайтарилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди. Ўрганишлар натижасида ушбу маҳсулот ҳақиқатда…