ФУҚАРОДАН САВОЛ: – Компаниялар бир-бирлари билан келишиб олиб, нархларни оширишлари мумкинми?
ЖАВОБ: Йўқ, бу қонунбузарлик ҳисобланади. «Рақобат тўғрисида»ги Қонунга биноан рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар тақиқланган. Товар ёки молия бозорида икки ва ундан ортиқ тарафнинг рақобатни чеклашга ёки истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган ёхуд олиб келиши мумкин бўлган, битта ёки бир нечта ҳужжатда акс эттирилган ёзма шаклдаги шартлашуви, шунингдек оғзаки шаклдаги…