Рақобат қўмитаси қарорининг қонунийлиги Суд тартибида кўриб чиқилди

Рақобат қўмитаси томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан минерал ўғитларни биржа орқали реализация қилишда манипуляция ҳолатларини содир этганлиги бўйича иш қўзғатилиб, Рақобат қонунчилиги талаблари бузилган деб топилганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди. “Навоийазот” АЖ томонидан мазкур қарор ва кўрсатма устидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилинган бўлиб, мазкур қарор…

Буюртмани етказишда хатоликка йўл қўйган ходим огоҳлантириш олди

Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент шаҳар Миробод тумани “SOY” ресторанидан етказиб бериш бўйича берилган буюртма ва кўрсатилаётган хизматлар юзасидан норозилик…” мавзуида танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан  қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқарога етказиб бериш бўйича қилинган буюртма ўрнига бошқа таом (кабоб) бериб юборилгани…

УЙ ХАРИД ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Расмий муносабат УЙ ХАРИД ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ Уйга тўланган бошланғич тўлов қайтариладиган бўлди Ижтимоий тармоқ орқали “Сирдарё вилоятида намунавий лойиҳа бўйича қуриладиган уйлардан  бирини харид қилиш учун “Saidbek Lola” МЧЖ  ва фуқаро ўртасида имзоланган шартномага асосан бошланғич  54 678 000 сўм тўлов амалга оширилгани, аммо  кейинги тўловларга имконият йўқлиги сабабли муаммо юзага келгани ҳақида”…

Самимий миннатдорлик

Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган хорижий давлатлар, ҳукумат ва парламентлар раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар етакчиларига, юртимиздаги маҳаллалар аҳли ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман. Менинг шаънимга билдирилган ушбу табрик ва тилакларни энг аввало Ўзбекистон халқи ва давлатига…

Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мутахассислари, “INSON” АЖ ташкилоти вакиллари ва Қўмитага мурожаат қилган фуқаролар иштирокида кўриб чиқилди.

Аввал хабар берганимиздек, Рақобат қўмитаси “INSON” АЖ суғурта ташкилоти томонидан фуқароларга суғурта товони тўлаб берилмаётганлиги сабабли иш қўзғатган эди. Мазкур иш Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мутахассислари, “INSON” АЖ ташкилоти вакиллари ва Қўмитага мурожаат қилган фуқаролар иштирокида кўриб чиқилди. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига…

“Товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар”

 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўзига юклатилган  функция ва вазифалардан келиб чиқиб, биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган 49 турдаги юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар реализацияси ҳолатини назорат қилиб  келмоқда. Бугунги кунда биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни реализация қилувчи жами 4 мингдан ортиқ корхона (сотувчилар) мавжуд бўлиб, шундан 90 таси (3…

ЭЪЛОН!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича 2024 йил 25 июль куни соат 12:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар”…