Йўл қурилиши бўйича режалар тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда халқаро ва маҳаллий йўллар тармоғини ривожлантириш, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жумладан, Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 86 та туманда, 770 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган…