Ўзбекистон Президенти Озарбайжон етакчисини Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда ушбу мамлакат Президентлигига навбатдан ташқари сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Сайловчилар иштироки ва фаоллиги юқори даражада бўлганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари қардош озарбайжон халқи давлат келажаги, кучли ва гуллаб-яшнаган Озарбайжон учун овоз бериб, тўғри қарор қабул қилганига…

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари «Humo Arena» мажмуасида хоккей ўйинини томоша қилдилар

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизга расмий ташриф доирасида пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди. Спорт мажмуасида Беларусь етакчисини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Муз саройидаги ушбу учрашув чуқур рамзий маънога эга. Александр Лукашенко – хоккей ишқибози, Беларусда ушбу спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди, ўз ҳам бир неча бор муз майдонига…

Беларусь Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзаро товар айирбошлашни ошириш, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, коммуникациялар ва…

“УМРА” ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШГА ҚАРАТИЛГАН  НОҚОНУНИЙ РЕКЛАМАЛАР ТАРҚАТГАН СУБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Бугунги  кунда оммавий  ахборот воситалари, телеграм каналлари ва ташқи реклама воситаларида хусусий сайёҳлик  фирмалари  ҳамда турагентликлар томонидан “Умра”  зиёратлари  билан  боғлиқ жойлаштирилаётган  реклама  ахборотлари  кескин  фаоллашган,  айниқса интернет  ва  ижтимоий  тармоқларда  бундай  рекламалар кўплаб учрамоқда. Турли  шаклларда  берилаётган  мазкур  рекламаларда,  аввало  кўрсатиладиган  хизматлар,  учиш,  зиёрат  кунлари,  нархи  ва  тақдим  этилиши  лозим  бўлган  ҳужжатлар  ҳамда  туроператорларнинг …