Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди

Олий даражадаги музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнот имзоладилар. Унда томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни турли соҳаларда ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни мазмун жиҳатидан бойитишга интилиши тасдиқланган. Етакчилар ҳузурида қуйидагилар…

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари кўп қиррали ва ҳар томонлама стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар

24 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Президентимиз Хитой етакчисига ташриф билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган илиқ меҳмондўстлик ҳамда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг юксак эътирофи учун самимий миннатдорлик билдирди. Давлат раҳбарлари кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар ривожида…

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

24 январ куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди. Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар. Ҳарбий оркестр ижросида…

Ўзбекистон Президенти Хитой Экспорт-импорт банки раиси билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги тадбирлар доирасида Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулинни қабул қилди. ХХР Эксимбанкига 1994 йилда асос солинган. Активлари қиймати 800 миллиард доллардан ортиқ бўлган банк ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Хитойнинг етакчи молиявий институтидир. Учрашувда мамлакатимиздаги қўшма лойиҳалар портфели 3,5 миллиард долларга етгани мамнуният билан қайд…

Ўзбекистон Президенти CITIC корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Хитойнинг CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа билан учрашув ўтказди. Хитой мулкни бошқариш бўйича халқаро инвестиция корпорацияси молиявий хизматлар кўрсатувчи ҳамда йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи компаниядир. Унинг активлари қарийб 1,5 триллион долларни ташкил этади. Учрашувда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, бунда асосий эътибор…

Ўзбекистон Президенти Хитой миллий нефть-газ корпорацияси раиси билан учрашди

Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев CNPC нефть-газ корпорацияси раиси Дай Хоулянни қабул қилди. Хитой миллий нефть-газ корпорацияси ўз соҳасида жаҳоннинг илғор компанияси бўлиб,  “Fortune Global 500” рейтингида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Нефть ва газ қазиб олиш бўйича йирик лойиҳаларни, шу жумладан хорижий мамлакатларда амалга ошириш борасида катта тажрибага эга.…

Ўзбекистон Президенти ОИИБ президенти Цзинь Лицюнь билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бош қароргоҳига ташриф буюриб, банк президенти Цзинь Лицюнь билан музокара ўтказди. Ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Кейинги йилларда банк билан ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди. Қўшма лойиҳалар портфели 3 миллиард…

Ўзбекистон Президенти Хитой халқининг қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонига ташриф буюрди. Ўзбекистон ва ХХР давлат мадҳиялари янгради. Давлатимиз раҳбари Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, XIX-XX асарларда Хитой мустақиллиги ва озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Тяньаньмэнь майдони хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланади. 1949 йил…

Ўзбекистон Президенти парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи доирасида Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказди. Суҳбатда Ўзбекистон-Хитой муносабатларида юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилиб, бу галги ташриф ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришга янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдирилди. Кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробар,…

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифини ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашувдан бошлади. Халқ йиғинлари уйида ўтган учрашувда кўп қиррали амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. ХХР ҳукумати раҳбари икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Хитой муносабатлари барча соҳа ва…