Ўзбекистон Президенти БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазир ал-Гаргавий давлатимиз раҳбарига Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ҳамда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини…

Метрополитенда хизматлар сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Сўнгги йилларда метрополитен қамровини кенгайтириш мақсадида қўшимча 32 километр йўл қурилди, 21 та янги станция ишга туширилди. 15 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Янги йўналишлар пойтахтимизнинг Яшнобод, Миробод, Сергели, Янгиҳаёт ва Юнусобод туманларидан ўтиб, аҳолининг кундалик қатновига қулайлик…

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 21 ноябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ҳудудлардаги иқтисодий ўсиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, иш ўринлари ва инвестиция оқими, аввало, ерга боғлиқ. Охирги уч йилда рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Шу…

Ўзбекистон ва Корея Республикаси Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш режаларини муҳокама қилдилар

21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки мамлакат етакчиларининг жорий йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши…

ТАШҚИ РЕКЛАМА ВОСИТАЛАРИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА МОСЛАШТИРИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳи ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларининг Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги ҳамда «Реклама тўғрисида»ги қонунларига мослиги юзасидан мониторингларини  ўтказиб келмоқда. Қўмитанинг Сирдарё ва Жиззах вилояти  ҳудудий бошқармалари томонидан  Гулистон ва Жиззах шаҳарларидаги марказий ҳамда ички кўчаларидаги ноқонуний ўрнатилган…

Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар таҳлил қилинди

20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ичимлик суви, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди. Сўнгги йилларда халқаро молия институтлари кўмагида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг сони ҳам, кўлами ҳам кенгайиб бормоқда. Хусусан, охирги етти йилда шундай институтлар маблағлари ҳисобидан 16 миллиард доллар ўзлаштирилди. 103 та лойиҳа…

Банк тизимидаги трансформация жараёнлари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Бу соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб келди.…

ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН! 2023 йил 28 ноябрь куни соат 10:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Рақобат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш соҳасида амалга оширилган ишлар”. Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради. Брифинг «UzReport TV» ва «O‘zbekiston 24» телеканаллари ҳамда…

Президент маҳаллалардаги ободлик ва қишга тайёргарликни кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Ҳабиб Абдуллаев маҳалласида бўлди. Бу маҳаллада 4 минг 400 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудудда элликка яқин савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. 38 та кўп қаватли уй ва тўртта ижтимоий объектга “Маданиятли ҳудуд” бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатади. Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча…

Транспорт ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилди

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон” кўчаси ва 4R12 магистрал йўли кесишувида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Сўнгги йилларда бу икки йўлда қатнов ортди. Бўстонлиқ ва Паркент туманларига бораётган сайёҳлар сони ҳам аввалги йилларга қараганда бир неча баробар кўпайди, ҳали яна ошади. Шунингдек, бу кесишма келажакда Янги Тошкент шаҳрига олиб борадиган асосий йўл бўлади.…