Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегацияси билан кенг кўламли шерикликни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Саудия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шерикликни янада кенгайтириш, шу жумладан олий даражадаги келишувларни сўзсиз амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида инвестициялар вазири Ўзбекистон етакчисига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин…

Ўзбекистон Президентининг амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Бугун, 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури биринчи саммитида иштирок этди ҳамда СПЕКА доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказилди. Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон…

Ўзбекистон Президенти БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури доирасидаги минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов, БМТ Европа иқтисодий…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури – СПЕКАнинг илк саммитини ташкил этиш ташаббуси ва кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиев номига билдирилаётган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиманки, Озарбайжоннинг самарали раислигида Дастуримиз доирасидаги минтақавий ҳамкорлигимиз мутлақо янги босқичга кўтарилди. Бу…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентига БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, Озарбайжон Президентини СПЕКАда муваффақиятли раислик қилаётгани…

“Реклама тўғрисида”ги қонун ижроси қай даражада таъминланмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда телевидениедаги рекламага оид нормалар ижроси, мазкур соҳадаги реклама фаолият субъектлари томонидан реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ҳолати, рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан қонун бузилишларини…

Ўзбекистон Президенти Бокуга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23 ноябрь куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди. Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Эртага, 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити тадбирларида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Энергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлиб, энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишди. Йил бошида келган аномал совуқдан хулоса қилиб, тизим салоҳияти оширилди. Аввало, ички имкониятлар тўла ишга солиниб, тармоқлар модернизация қилинди. Қолаверса, хорижий шериклар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Муассаса, корхона ва турар жойлардаги долзарб масалалар ўрганилиб, бартараф этилди.…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлатимиз раҳбари Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан дастур доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Мақсадли фонд ташкил этиш,…