Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг коммунал соҳаси бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда истеъмолчи томонидан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиалига ишлаб турган ичимлик суви ҳисоблагичини давлат кўригидан ўтказиш учун ариза берган. Ҳисоблагич 2014 йил 11 ноябрда ўрнатилган. Текширув натижасига кўра, ҳисоблагич фойдаланишга яроқсиз чиққан ва у билан боғлиқ бошқа муаммолар ҳам юзага чиққани билдирилган.
Ўзбекистон Республиикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарор 3-иловага асосан сув ҳисоблагични ечиш, даврий қиёсловдан ўтказиш ва сув ҳисоблагич ускунасини ўрнатиш бўйича истеъмолчилар томонидан юборилган аризаларни регламентда белгиланган муддатларда бажариши ҳамда қиёслов лабораторияси томонидан ҳисоблагич даврий қиёсловдан ўтказилганда яроқсиз деб хулоса тақдим этилган ҳолатда сув ҳисоблагич ускунасини янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи томонидан қопланиши белгиланган.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, истеъмолчи хонадонига қиёслов хулоса асосида хизмат кўрсатувчи МЧЖ томонидан янги сув ҳисоблагич ўрнатилиб, 1985-рақам билан тамғаланди. Шунингдек, ушбу хонадонга тегишли ҳисоб рақамда 271 154 сўм ҳақдорлик мавжудлиги ҳам анқланди.