– истеъмолчилар ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда рақобатни ҳимоя қилиш, рақобатга қарши ҳаракатларнинг олдини олиш ва тўхтатиш;
– рақобат муҳитини ривожлантириш, товар ва молия бозорларининг самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш;
– товар ва молия бозорлари иштирокчиларининг иқтисодий фаолияти эркинлигини ҳамда товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш;
– бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни белгилаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш;
– рақобат муҳитини яхшилаш ва ривожлантириш учун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг жавобгарлигини ошириш.
Амалдаги қонун билан монополияга қарши давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ёритилмаган.