Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида Қатар раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.
Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.
Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутлади.
Шундан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.