Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрига амалий ташриф доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Коммуникацион технологиялар, фармацевтика, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт ва йога соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.