Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ҳудудларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Навбатдаги тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилди.
Тадбирда аҳолининг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлиги, тизимда олиб борилаётган ишлар ҳамда савдо, ишлаб чиқариш, иш ва хизмат кўрсатишнинг барча йўналишларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлашда Қўмита ўз олдига қўйган режалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ҳозирги кунда аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол саводхонлигини оширишга қаратилган бундай тарғибот тадбирлари давом этмоқда!