Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди.
Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги муносабатларни, энг аввало, иқтисодий соҳада янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари ҳамда зиёрат туризми соҳасида дастурлар амалга оширилмоқда.
Шериклик кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитиш мақсадида келгуси йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олинди.