Рақобат қўмитаси раиси Ш.Шарахметов йиғилишни кириш сўзи билан очиб ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган Стратегияси мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берди.
Ҳужжатда қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:
барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.