O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzurida bo‘lgan raqobatni rivojlantirishga qaratilgan chora-tadbirlar taqdimoti davomida, Davlatimiz Rahbari tomonidan Qo‘mita tizimidagi kadrlar salohiyatini oshirish masalasi bo‘yicha topshiriq berilgan edi.
Қўмитанинг бир гуруҳ ходимлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳридаги Хитой тижорат вазирлигининг Шанхай бизнес мактабида махсус ташкил этилган «Ўзбекистонда монополияга қарши ва товар биржа бозорлари фаолиятини тартибга солиш бўйича» ўқув семинарида малакасини оширади. Ўқув курслари жорий йил 21 августдан 3 сентябргача давом этади.