2024 йилнинг биринчи беш ойи давомида, Рақобaт қўмитаси томонидан товар ёки молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеини эътироф этиш бўйича кенг қамровли таҳлиллар ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра, 6 та корхона турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб эътироф этилди. Хусусан,
“Temiryo‘lekspress” ва “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖлар (шахслар гуруҳи сифатида) темир йўллар орқали йўловчи ташиш хизматида;
“Shahar atrofida yo‘lovchi tashish” МЧЖ шаҳар атрофи бўйлаб йўловчи ташиш хизматида;
“JV Continaz” МЧЖ формалин маҳсулотида;
“Indorama Kokand fertilizers and chemicals” ҳамда “Farg‘onaazot” АЖлар (шахслар гуруҳи сифатида) суперфосфат маҳсулотида;
“Farg‘onaazot” АЖ карбамид маҳсулотида;
“Gazli Gas Storage” МЧЖ ҚК табиий газни ер остига қуйиш, сақлаш ва тортиб олиш хизматида устунликка эга деб топилди.
Шу билан бирга, “Interterminal” МЧЖ ҚК темир йўл линиясиниижарага бериш хизмати бўйича устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.
Мазкур таҳлил натижалари, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли секторларида рақобат муҳитини янада чуқур тушуниш ва ўрганиш имконини беради. Шунингдек, бу жараёнлар тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятларини қайта кўриб чиқиш ва стратегияларини янгилаш имкониятини яратади. Натижада эса, бу ҳолат иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринлари яратилишига, маҳсулот ва хизматлар сифатининг ошишига ва умуман мамлакатимизнинг глобал иқтисодиётдаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.