СУД ҚЎМИТА ҚАРОРИ ҚОНУНИЙЛИГИНИ ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАДИ
Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан бир қатор тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси бўйича нотўғри ҳисоб-китоб қилинаётганлиги юзасидан берилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўтказилган ўрганишларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси томонидан электр энергияси учун ҳисоб-китобларда қонунчилик талаблари бузилгани ва 4 та тадбиркорлик субъектидан жами 19,4 млн сўм ортиқча маблағ ундирилгани аниқланган.
Жумладан:
🟣“SURXON-KSP-GRAND” МЧЖдан — 9,5 млн сўм;
🟣“Термиз-таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонасидан — 6,4 млн сўм;
🟣“Бандихон бирлашма” МЧЖдан — 1,4 млн сўм;
🟣“Сурхон бирлашма” МЧЖдан — 2,1 млн сўм.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда қарор қабул қилиниб, ортиқча ундирилган маблағларни тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилган. Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси Махсус комиссиянинг қароридан норози бўлиб, бир неча суд инстанцияси тартибида мурожаат қилишига қарамасдан суд инстанцияларида шикоят қаноатлантирилмасдан комиссия қарори ўз кучида қолдирилди.








