Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида республикамиз миқёсида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ҳолатини таҳлил қилинди.
Жумладан,
Навоий вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 2 та тиббиёт муассасаларида (Томди туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Вагус” МЧЖга тегишли тиббиёт маркази) 2023-2024 йил мобайнида тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик текширувидан ўтказилмаган тиббий синаш ва ўлчаш воситалари қўлланилган ҳолда хизматлар кўрсатилганлиги аниқланди
Жиззах вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 5 та давлат тиббиёт муассасаларида (“Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси”, “Жиззах вилоят стоматология табобатхонаси”, “Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси”, “Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилоят ҳудудий филиали” ва “Жиззах вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази”) ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, жами 344 та ўлчаш ва синаш воситаларини ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги бўйича камчиликлар аниқланди.
Сирдарё вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 2 та туман тиббиёт бирлашмаларида (Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаси ва Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси) аҳолига ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтмаган тиббий ускуналар орқали пуллик хизмат кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланди.
Тошкент вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 4 та тиббиёт (Тошкент вилоят Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси, Пискент туман тиббиёт бирлашмаси, Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси ва Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмалари) муассасаларида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, ўтган давр мобайнида ўлчаш ва синаш воситаларини ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.
Андижон вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 5 та давлат тиббиёт муассасаларида (“Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали”, “Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали” ҳамда “Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1,2,7 сон оилавий поликлиника”) ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, жами 56 та ўлчаш ва синаш воситаларини ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги аниқланди.
Наманган вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 2 та тиббиёт муассасаларида (Чуст туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Поп туман тиббиёт бирлашмаси филиаллари) ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 2023 йил ва 2024 йил 1-чорак давоми мобайнида ўлчаш ва синаш воситаларини ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги ҳолатлари аниқланди
Фарғона вилояти мисолида, вилоят ҳудудидаги 9 та тиббиёт муассасаларида (Республика Ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали, Фарғона вилояти 2-сонли офтальмология шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва косметология илми-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти ҳудудий филиали, Республика Ихтисослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали, Фарғона вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази, Фарғона вилояти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали, Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали, Республика Ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитлар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали, Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси, Риштон тумани тиббиёт бирлашмалари) ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, ўлчаш ва синаш воситаларини ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси метрологик кўрикдан ўтказилмаган тиббий синаш ва ўлчаш воситаларидан фойдаланиб жами 600 мингдан ортиқ истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин кафолатланмаган хизматлар кўрсатилганлиги аниқланган. Бу билан тиббиёт масканлари Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 12, 19, 20 ва 27 моддалари талабларига зид равишда иш тутган деб топилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига мувофиқ юқоридаги тиббиёт масканларига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузарлик ҳолатининг бартараф этилиши юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди ҳамда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 8 та масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўриш юзасидан тегишли тартибда суд органларига юборилди.