Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка савдо шохобчасидан харид қилинган «Tog’ Suti 2%» маҳсулоти истеъмолга яроқсиз чиққани яъни сифатсиз эканлиги” бўйича фуқаро ўз мурожаатини қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан «ANGLESEY FOOD» МЧЖга юборган сўров хатига жавобан жамият бугунги кунда мазкур маҳсулот етказувчи ҳамкорнинг сут маҳсулотларини қабул қилиш қатъиян тўхтатиганлигини билдирган.
Шунингдек, «Tog’ Suti 2%» маҳсулотини харид қилган мижоз билан телефон рақами мавжуд эмаслиги сабабли боғланишнинг имкони бўлмаётгани, савдо шохобчаси 9.09.2024 йил №2236-сонли хатида харидорга назорат касса чеки билан дўконга мурожаат қилса сифатсиз маҳсулотини сифатлисига алмаштириб бериши ёки пулини қайтариб беришга тайёр эканлигини маълум қилган.
Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикаси 2Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида истеъмолчиларнинг қуйидаги асосий ҳуқуқлари белгилаб қўйилган:
товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш…