9 ноябр – Бутунжаҳон Сифат куни (Ворлд Қуалитй Дай) бўлиб, мамлакатимизда қатор йиллардан буён нишонланиб келинмоқда.
Сифат куни Европа сифат ташкилоти (ЕОҚ) томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) кўмагида 1989 йил тасдиқланган. Шундан буён ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи пайшанбаси 80 дан ортиқ мамлакатларда Сифат куни сифатида нишонланиб келинади. Асосий мақсад товар ва хизматлар сифатининг муҳимлилигини ошириш ҳамда сифат муаммоларига эътибор қаратишга йўналтирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур сана муносабати билан Тошкент давлат юридик университети, Урганч Давлат университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали талабалари ҳамда Навоий шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фани доирасида “Сифат – бу ишонч. Биз сифат тарафдоримиз!” мавзуида маҳорат дарси ташкил қилинди.
Маҳорат дарсида Рақобат қўмитаси томонидан Сифат куни тарихи, амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилади. Асосийси, талаба-ёшларга назарий билимларни қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлаш кўникмалари берилди.