Шаффофлик ва ҳалоллик — коррупциясиз тизим пойдевори
Рақобат қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида Рақобат қўмитасининг Ички аудит, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими ҳамда Юридик таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Ҳудудий бошқарма раҳбар ва ходимлари учун “Шаффофлик ва ҳалоллик — коррупциясиз тизим пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида коррупциянинг олдини олиш, давлат хизматчилари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат вазифаларини виждонан бажариш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда жамоада ҳалоллик муҳитини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва хизмат одоби қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — тизимда юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини янада ошириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборат.
#Рақобат_қўмитаси #коррупцияга_қарши_курашиш








