Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасига
рекламага оид фаолият субъектларига реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш ва улар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича қўшимча ваколатлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 428-сон қарори
Реклама бозори субъектлари «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасидан
шартнома асосида кўриб чиқиш учун тақдим этилган реклама маълумотларининг ғоялари, мавзулари ва эскизлари бўйича ихтиёрий равишда хулосалар олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 702-сон қарори
Корхонага мурожаат этиш ихтиёрий, аммо бу келажакда реклама билан боғлиқ бўлган камчиликларни бартараф этишда ёрдам беради. «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» мутахассислари сизнинг реклама эскизингизни баҳолайди ва уни қонунга мувофиқлиги тўғрисида профессионал хулоса беради.
Боғланиш:
71 207 47 00 (400, 439)
rtam@antimon.gov.uz | atjem@exat.uz